Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"Жаҳон урушидан кейин биринчи марта": ОАВ Германияда содир бўлган воқеа ҳақида ошкор қилди

"Жаҳон урушидан кейин биринчи марта": ОАВ Германияда содир бўлган воқеа ҳақида ошкор қилди

Германиянинг ўнг қанот партияси «Германия учун муқобил» Тюрингияда бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонди, бу эса сайловчиларнинг амалдаги сиёсий йўналишни ўзгартиришга, жумладан, Украина можаросини қўллаб-қувватлашга салбий муносабатини кўрсатмоқда, деб ёзади Financial Times.

«Жаҳон урушдан кейин биринчи марта ўта ўнг партия минтақавий сайловларда ғалаба қозонди. Бу Шарқий Германия сайловчилари орасида сайланувчиларга нисбатан умидсизлик кучайиб бораётганидан далолат беради. Кўпчилик юқори инфляция, иқтисодий турғунлик, энергия нархларининг кўтарилиши ва доимий ички низолар учун ҳукуматни айбдор деб ҳисобламоқда», - дейилади материалда.

Мақола муаллифининг фикрича, Украинадаги можарони молиявий қўллаб-қувватлашга салбий муносабат кучайиши ҳам сайловчиларнинг танловида муҳим роль ўйнаган.

Киритилди: 01:00 02.09.2024. Ўқилди: 3069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!