Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Инсонни камбағалликка маҳкум қилувчи одатни биласизми?

Инсонни камбағалликка маҳкум қилувчи одатни биласизми?

Олимлар иш бошланишига яқин вақтда уйғониш одати одамни камбағалликка олиб келиши мумкин, деган хулосага келишди. Тадқиқотларга кўра, муваффақиятли инсонлар ўз кунини иш вақтидан анча олдин бошлайди.

Масалан, америкалик тадбиркорлар Билл Гейтс ва Марк Цукерберг эрта туриб жисмоний машқлар, ўз-ўзини ривожлантириш ва шахсий ишларига вақт ажратишади.

Ишдан анча олдин уйғониш нафақат кўникмаларни яхшилашга ёрдам беради, балки бутун кун давомида юқори энергияни сақлаб туришга ҳам замин яратади.

Ишга яқин уйғониш эса инсонни кунни тинч бошлаш имконидан маҳрум қилади. Бу эса стресс ва иш самарадорлигининг пасайиши хавфига олиб келади.

Эрталабки тартибнинг йўқлиги туфайли инсон ўз-ўзини ривожлантириш ва кунни режалаштиришга улгурмайди. Бундай ҳолат молиявий қийинчиликларга олиб келиши мумкин.

Бунинг олдини олиш учун мутахассислар эрта уйғонишни, шахсий ва касбий ривожланишга ҳисса қўшадиган машғулотларга вақт ажратишни тавсия этишмоқда. Масалан, китоб ўқиш, жисмоний машқлар ёки кунлик режаларни ёзиш билан шуғулланиш мумкин.

Киритилди: 22:14 17.09.2024. Ўқилди: 1702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!