Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хантавирус бўйича кенг тарқалган эпидемия белгилари йўқлигини билдирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти  хантавирус бўйича кенг тарқалган эпидемия белгилари йўқлигини билдирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ) ҳозирча хантавируснинг кенг миқёсда тарқалишига ишора қилувчи белгилар йўқлигини маълум қилди. Ташкилот раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг айтишича, глобал хавф даражаси ҳозирча паст бўлиб қолмоқда.

Шу билан бирга, у келгусида касалланиш ҳолатлари кўпайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Гебрейесус бу ҳақда Мадридда Испания бош вазири Педро Санчес билан бирга ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. У ВОЗ хантавирус ҳолатлари ҳақида биринчи марта хабар берганидан буён 10 кун ўтганини таъкидлаб, Испания ҳукуматининг тезкор эвакуация қарорини олқишлади.

Хабарда айтилишича, инфекция Нидерландия байроғи остидаги MV Hondius кемасида қайд этилган ҳолатлар билан боғлиқ бўлган.

Киритилди: 23:03 12.05.2026. Ўқилди: 171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!