Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Жаҳон бозорида олтин кескин қимматлади

Жаҳон бозорида олтин кескин қимматлади

Жаҳон биржаларида олтин нархи кескин ўсиб, бир трой унция учун 4750 доллардан юқори кўтарилди.

Савдо маълумотларига кўра, Москва вақти билан соат 03:42 ҳолатида Нью-Йоркдаги Comex биржасида олтиннинг декабрь фьючерси аввалги ёпилишга нисбатан 55,25 доллар ёки 1,16 фоизга қимматлаб, бир унция учун 4752 долларга етган.

Шу вақтда кумуш нархида ҳам ўсиш кузатилган. Сентябрь фьючерси 1,56 фоизга қимматлаб, бир унция учун 69,66 долларни ташкил этган.

Бироқ кейинги савдоларда олтин нархи бироз пасайган. Reuters маълумотига кўра, инвесторлар АҚШда эълон қилиниши кутилаётган инфляция кўрсаткичлари ва Федерал захира тизими раиси Кевин Уоршнинг чиқишига эътибор қаратмоқда.

Киритилди: 12:06 25.08.2026. Ўқилди: 665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!