Бугун 22 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Жаҳон бахт рейтинги эълон қилинди: Финляндия яна етакчи, Ўзбекистон 44-ўринда

Жаҳон бахт рейтинги эълон қилинди: Финляндия яна етакчи, Ўзбекистон 44-ўринда

Финляндия кетма-кет саккизинчи йил Жаҳон бахт ҳисоботи (World Happiness Report) бўйича дунёдаги энг бахтли мамлакат деб топилди. Биринчи ўнликка, шунингдек, Дания, Исландия, Норвегия, Швеция, Коста-Рика ва Мексика кирди.

Ўзбекистон 44-ўринни эгаллади. Мамлакат ижтимоий қўллаб-қувватлаш, сахийлик ва ҳаётдан қониқиш каби кўрсаткичлар бўйича юқори баҳоланган. Россия 66-ўриндан, АҚШ эса 24-ўриндан жой олди.

Энг бахтсиз мамлакат сифатида яна Афғонистон тан олинди.

Жаҳон бахт ҳисоботи ҳар йили 140 давлатни баҳолайди. Унда ялпи ички маҳсулот, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, умр давомийлиги, коррупция ва эркинлик каби омиллар ҳисобга олинади.

Ҳисобот Оксфорд университети, Gallup тадқиқот компанияси ва БМТнинг ҳамкорлигида нашр этилади.

Киритилди: 13:59 20.03.2025. Ўқилди: 658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!