Ғазо шимолини бир неча ҳафтадан бери қамал қилган Исроил ҳарбийлари тунда бу ҳудудда янада кўпроқ қонли ҳужумлар уюштирди.
Жабалия қочқинлар лагерида 33 киши ҳалок бўлди, 85 киши яраланди, ҳудуддаги иккинчи ҳужумда эса бир уйга уюштирилган зарбада 4 киши ҳалок бўлди.
Исроил қўшинлари Ғазо шимолидаги учта асосий шифохона – Индонезия касалхонаси, ал-Авда касалхонаси ва Камол Адван касалхонасини ҳам қамал қилмоқда.
5 октабрдан бери Исроил ҳарбийлари кенг кўламли қирғинлар ўтказди. У ерда тахминан 400 минг киши озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлардан маҳрум бўлиб қолмоқда.
Жабалияда танклар лагерь марказига етиб борган ва ҳар куни ҳаводан ва ердан ўнлаб уйларни вайрон қилмоқда.
Шунингдек, алоқа воситалари узилиб қолгани ҳақида хабарлар бор.
Сўнгги икки ҳафта ичида Исроилнинг Ғазо шимолидаги ҳужуми оқибатида 450 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.