Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Изроилда Эрон билан қуролли тўқнашувдан кейин 50 минга яқин компенсация аризаси топширилди

Изроилда Эрон билан қуролли тўқнашувдан кейин 50 минга яқин компенсация аризаси топширилди

2025 йил 13 июндан бошланган ва 12 кун давом этган Эрон билан қуролли тўқнашувдан кейин, Израилда зарар кўрган шахслар ва ташкилотлар томонидан компенсация олиш учун жами 49 943 та ариза топширилди. Бу аризалар Налог бошқармаси ҳузуридаги махсус компенсация жамғармасига юборилган.

Жамғармадан маълум қилинишича, аризалар қуйидагича тақсимланган:

  • 39 093 та ариза биноларга етказилган зарар учун;

  • 5 052 та ариза автомашиналарга етказилган зарар учун;

  • 5 609 та ариза турли мулк ва жиҳозлар учун берилган.

Ариза топширганларнинг катта қисмини жисмоний шахслар — 29 117 нафар фуқаро ташкил этади. Бизнес вакилларидан 18 075 та ариза келиб тушган. Қолганлари жамоат ташкилотлари ва қурилиш кооперативларига тегишли.

Ҳозирги кунда:

  • 34 000 дан ортиқ ариза баҳоловчилар томонидан кўриб чиқилмоқда ёки оддий тартибда расмийлаштирилмоқда;

  • 4 398 та ариза бўйича компенсация ёки аванс тўловлари амалга оширилган;

  • Умумий тўланган компенсация ҳажми 305 миллион шекелни (тақрибан 82,7 миллион доллар) ташкил этган.

Энг кўп зарар кўрган шаҳарлар сифатида Тел-Авив, Рамат-Ган, Реховот, Бат-Ям ва Петах-Тиква қайд этилмоқда. Бу шаҳарлар Эрон ракеталари томонидан қаттиқ ҳужумларга учраган.

Налог бошқармаси раҳбари Шая Ааронович билдиришича, бундай миқёсдаги вайроналар Израиль тарихида аввал кузатилмаган. Шу боис, ҳукумат томонидан янги компенсация дастури ишлаб чиқилмоқда. Ушбу дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • кичик бизнес учун грантлар;

  • ўрта ва йирик корхоналарга харажатлар ва иш ҳақи учун қисман тўловлар;

  • вақтинча ишсиз қолган ходимлар учун қўллаб-қувватлаш чоралари.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, 12 кунлик тўқнашувдан келиб чиққан умумий зарар 10 миллиард шекел (тахминан 3 миллиард доллар) этиб баҳоланмоқда. Бу суммага ҳарбий харажатлар ва ПВО тизимларини янгилаш харажатлари киритилмаган. Шунингдек:

  • 12 000 киши эвакуация қилинган;

  • 25 та кўп қаватли турар жой бинолари снос қилиниши керак;

  • Институт Вейцмана, шифохона ва Хайфадаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳам зарар етказилган.

Тўқнашув давомида мактаблар ва кўплаб корхоналар вақтинча ёпилган, иқтисодий фаоллик эса деярли тўхтаган. Бизнесга тўланадиган умумий компенсация ҳажми 5 миллиард шекелгача етиши мумкин.

Киритилди: 13:25 16.07.2025. Ўқилди: 425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!