Туркиянинг Измир шаҳрида 3 нафар полициячининг яраланишига сабаб бўлган қуролли ҳодисага алоқадорликда гумон қилинган 11 нафар шахс қўлга олинди.
Бу ҳақда турк ОАВлари хабар бермоқда. Воқеа юзасидан тергов давом этмоқда.
Маълумотларга кўра, жароҳатланган полициячиларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.
Эслатиб ўтамиз, воқеа 20 ноябрь куни кечқурун содир бўлган.