Туркия Қўшма Штатларни Суриядан қўшинларини олиб чиқиб кетишга ва курдларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақирди. Бунинг эвазига Анқара «Исломий давлат» гуруҳига қарши курашишга тайёр, деб ёзади Bloomberg.
Унинг сўзларига кўра, Анқара учун асосий муаммолардан бири АҚШнинг суриялик курдларни тайёрлаш ва қуроллантиришидир. Туркия уларни террорчи ва ўз бирлигига таҳдид деб билади. Шу муносабат билан Анқара Вашингтонга Сурияда ИШИДга қарши курашни ўз зиммасига олишни таклиф қилди. Бунинг эвазига у Қўшма Штатлар Суриядан қўшинларини олиб чиқиб кетишини ва курдларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишини хоҳлайди.
Агентлик маълумотларига кўра, Вашингтон ҳозирча Анқаранинг таклифига жавоб бермаган.