Бугун 23 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Измирда 4-қаватдан тушиб кетган 22 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди

Измирда 4-қаватдан тушиб кетган 22 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди

Туркиянинг Измир шаҳрида кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватидан тушиб кетган 22 ёшли ўзбекистонлик Севдора Ҳакимжонова шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Ҳодиса юзасидан ҳозирда Бош консулхона ҳамда Ўзбекистон Миграция агентлиги марҳуманинг жасадини ватанга қайтариш бўйича зарур ташкилий ишлар олиб бормоқда. Жасад 2026 йилнинг 23 март куни “Истанбул-Андижон” рейси орқали Ўзбекистонга юборилди.

Маълумотларга кўра, Ҳакимжонова Туркия фуқароси билан имом никоҳи асосида турмуш қурган, лекин бу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Турмуш ўртоғи ҳам унинг каби эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахс ҳисобланади. Кейинчалик улар Измирда куёвнинг яқин қариндошлари билан бир хонадонда яшаб келган.

Ҳозирда Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тўпланган материаллар тегишли тартибда прокуратура органлари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:25. Ўқилди: 447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!