Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Июль ойидан Тошкентда 26 та маҳалла автобус орқали метрополитен билан боғланади

A A A
Июль ойидан Тошкентда 26 та маҳалла автобус орқали метрополитен билан боғланади

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти етиб бормаган 26 та маҳаллага қўшимча 12 та автобус йўналишлари очилиб метрополитен йўналишлари билан боғланади. Бу ҳақда шаҳар Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, улардан илк автобус йўналиш ҳаракати жорий йилнинг июль ойидан йўлга қўйилиб, Юнусобод туманининг жамоат транспорти етиб бормаган Тикланиш, Ҳасанбой ва Ҳамкоробод маҳаллалари орқали Ҳолис, Нурмакон, Юқори Қорақамиш, Мойқўрғон, Ахмад Дониш кўчаларидан Юнусобод метросигача ҳаракатланади.

Янги ташкил этиладиган йўналишда 3 та автобус ҳаракатланиб, уларнинг оралиқ интервали 12-13 дақиқани ташкил этади.

Киритилди: 19:29 21.06.2022. Ўқилди: 1921 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!