Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ихтисослаштирилган спорт мактаблари қандай ишлаши белгиланди

Ихтисослаштирилган спорт мактаблари қандай ишлаши белгиланди

Низомга кўра, спорт мактабларида спорт турлари бўйича 5—11-синфларда таълим берилади.

Ҳукумат қарори билан «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган спорт мактаблари тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Низом Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган спорт мактабларининг мақоми, асосий вазифалари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, спорт мактабларида спорт турлари бўйича 5—11-синфларда таълим берилади.

Гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабига талаб ва таклифлардан келиб чиқиб, 7—11 ёшдаги ўқувчи-спортчиларни 1—4-синфларга ўқишга қабул қилишга рухсат этилади.

Таълим жараёни ўқувчи-спортчилар сони 12 – 24 нафаргача бўлган синфларда ташкил этилади.

Ўқувчи-спортчиларнинг спорт маҳорати даражасини ошириш мақсадида қишқи таътилда 15 кун, ёзги таътилда 45 кун, жаъми 60 кунлик ўқув-машқ йиғинлари ўтказилади.

Спорт мактабларининг 9-синф битирувчиларига давлат намунасидаги шаҳодатнома, 11-синф битирувчиларига тегишли спорт турлари бўйича диплом ҳамда тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификати берилади.

Киритилди: 16:42 26.08.2025. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!