Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Италияда сайёҳлар бўлган кичик кема кўлда пўртана туфайли чўкиб кетди

Италияда сайёҳлар бўлган кичик кема кўлда пўртана туфайли чўкиб кетди

Италияда, Лаго-Мажоре кўлида қайиқда саёҳат қилган бир неча кишини қидириш ишлари олиб борилмоқда. Кема 28 май, якшанба куни кечқурун Ломбардия минтақасидаги кўлнинг жанубий қисмида пўртана оқибатида ағдарилиб кетди. Қайиқда 23 нафар сайёҳ ва икки экипаж аъзоси бўлган.

Маҳаллий фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, воқеадан сўнг камида 19 нафар қайиқ йўловчиси қутқариб олинди – улардан баъзилари ўзлари қирғоққа сузиб боришга муваффақ бўлишган. Айни вақтда маҳаллий ОАВ бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бермоқда.

Аввалроқ Италия шимолида кучли сув тошқинлари содир бўлган эди. Икки ҳафта ичида минтақада ярим йиллик ёғингарчилик миқдори қайд этилди, 20 дан ортиқ дарё қирғоқларидан тошиб кетди, тоғли ҳудудларда 300 га яқин кўчки тушиб, кўплаб йўллар тўсиб қўйилди. Ломбардия билан чегарадош Эмилия-Романя провинцияси сўнгги 100 йилда мамлакатдаги энг кучли сув тошқинидан зарар кўрган.

Натижада 36 мингдан ортиқ одам уйларидан эвакуация қилинган, расмийлар камида 14 киши ҳалок бўлгани ва бир неча киши бедарак йўқолганини маълум қилган. Сув тошқини Италиянинг Имола шаҳрида бўлиб ўтадиган "Формула-1" бўйича жаҳон чемпионатининг ҳам бекор қилинишига олиб келди.

Киритилди: 08:51 29.05.2023. Ўқилди: 1282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!