Италияда макарон маҳсулотлари нархининг тез ошишини муҳокама қилиш учун махсус комиссия йиғилди. Бу ҳақда il Fatto Quotidiano хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ўтган йил давомида мамлакатда макарон маҳсулотлари нархи 17,5 фоизга ошган. Комиссия биринчи марта 10 май куни йиғилади. Янги назорат органи таркибига, жумладан, тегишли давлат идоралари, ваколатли органлар, савдо ва истеъмолчилар уюшмалари вакиллари кирди.
Апрел ойида евроҳудудда йиллик инфляция ўтган ойга нисбатан 7 фоизга етди, нархларнинг ўсиши 0,1 фоиз пунктга тезлашди. Буни Европа статистика агентлиги Эуростатнинг дастлабки маълумотлари тасдиқлади.