Италия полицияси Болонья, Милан, Монфалкон ва Перуджа шаҳарларида терроризмга алоқадорликда айбланиб, тўрт кишини ҳибсга олди.
Бу ҳақда Corriere di Bologna газетаси хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, ишда иштирок этган яна бир шахс Италиядан ташқарида бўлиб, унга сиртдан айблов қўйилган.
Нашрнинг ёзишича, судланувчиларнинг беш нафари ҳам 30 ёшгача бўлган хорижлик Италия резидентлари, улардан бири вояга етмаган.
Уларнинг барчаси интернетнинг Италия сегментида “Ал-Қоида” ва “Исломий давлат”ни қўллаб-қувватлаган гуруҳ фаолиятида иштирок этганликда айбланмоқда, дейилади хабарда.
Текширув 2023 йил сентябрь ойидан бери Болонья прокуратураси томонидан Сарабиниери махсус операциялар гуруҳи билан биргаликда олиб борилмоқда.