Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Италияда 200га яқин мафия аъзоси қўлга олинди

Италияда 200га яқин мафия аъзоси қўлга олинди

Италия полицияси 180 дан ортиқ мафия аъзосини қўлга олди. Улар орасида Cosa Nostra жиноий ташкилоти раҳбарлари ҳам борлиги Corriere нашри хабар қилган.

Маълумотларга кўра, рейдларда 1200 дан ортиқ карабинер иштирок этган. Рейдларнинг мақсади Палермо ва унинг атрофидаги мафия кланларини йўқ қилиш эди.

Терговчилар телефон суҳбатларини ушлаб қолиш орқали мафия аъзоларини аниқладилар. Мафиячилар шифрланган ноқонуний телефонлардан фойдаланишган, аммо бир-бирларини исмлари билан чақиришган.

Қўлга олинганлар қотиллик, товламачилик, гиёҳванд моддалар ва қурол-яроғ савдоси билан айбланмоқда.

Киритилди: 02:05 13.02.2025. Ўқилди: 1477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!