Бу ҳақда республика мудофаа вазири Гуидо Крозетто маълум қилди.
Крозетто ҳозирда Италия Украинага "ўз имкониятлари доирасида" ёрдам беришда давом этаётганини, бироқ ўз қурол-яроғ омборларини бўшатмаётганини айтди. Шунингдек, Италия вазири Рим Украинага ўз қўшинларини юбормаслигини тасдиқлади. Унинг фикрича, бу "айниқса ҳозирги вақтда сюрреалистикдир."
"Менинг фикримча, ҳатто "истак билдирувчилар коалицияси" ҳам худди шундай хулосага келган," - дея қўшимча қилди у.