Бу ҳақда Il Messaggero нашри маълум қилди.
"Рим Яқин Шарқдаги можаро тугагунга қадар Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун Халқаро Жиноят Суд томонидан берилган ордер ижросини тўхтатиб туришга ҳаракат қилмоқда", деб ёзади нашр G7 Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви якунларига асосланиб.
Газетанинг қайд этишича, G7 давлатларининг бу борадаги позициялари турлича. Масалан, АҚШ ХЖС юрисдикциясини тан олмайди, Буюк Британия эса ўзининг "халқаро мажбуриятларига" амал қилишини билдирди. Италия эса ХЖСни қўллаб-қувватлайди, аммо "қарор қонуний асосланган бўлиши ва сиёсий тусга эга бўлмаслиги керак" деб ҳисоблайди.