Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Италия: Халқаро узум ва вино ташкилоти (ОИВ) йиғилишига старт берилди

A A A
Италия: Халқаро узум ва вино ташкилоти (ОИВ) йиғилишига старт берилди

Хабар берганимиздек, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Халқаро узум ва вино ташкилоти (ОИВ) йиғилишида иштирок этиш учун Италияда бўлиб турибди. Бугун, мазкур Халқаро узум ва вино ташкилоти (ОИВ) йиғилишига старт берилди.

🖇Унда дастлаб, Италия Президентининг йиғилиш иштирокчиларига бевосита йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг ташкилотга аъзо давлат Қишлоқ хўжалиги вазири ўзаро ҳамкорлик ва истиқболли лойиҳалар юзасидан нутқ сўзлади.

📌Ўз навбатида, сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдураҳмонов мустаҳкам ҳамкорлик ҳамда Ўзбекистонда узумчилик ва виночиликни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар хусусида сўз юритди.

🖇Жумладан, давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳалар қатори узумчилик ва виночиликни ривожлантириш борасида олиб бораётган ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди.

🔖Шунингдек, бир қатор таклифлар ўртага ташланди.

Бинобарин, Узумчилик йўналишида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан ҳамкорликда юртимизда узум ва виночиликни ривожлантириш,
Узумчилик ва виночилик йўналишида ходимлар малакасини ошириш,
ОИВ тавсиялари асосида миллий вино танловини ўтказиш ва ҳоказо.

📎Мазкур таклифлар йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди ва келгусида ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар ўртага ташланди.

Киритилди: 18:06 12.04.2024. Ўқилди: 719 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!