Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Италия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларининг барча ғолиблари орасида тарихий антирекорд ўрнатди

Италия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларининг барча ғолиблари орасида тарихий антирекорд ўрнатди

Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кечган «А» йўли плей-офф финал босқичида Босния ва Герцеговина жамоасига имкониятни бой берди (1:1, пенальтилар сериясида — 1:4). Шу тариқа, «Скуадра Адзурра» Жаҳон чемпионлари орасида антирекорд ўрнатди — жамоа ўз тарихида илк бор кетма-кет учта мундиални ўтказиб юборадиган бўлди.

Бу футбол тарихидаги илк ҳолат бўлиб, илгари Жаҳон чемпиони бўлган бирорта терма жамоа кетма-кет уч марта финал босқичидан четда қолмаган эди.

Италияликлар охирги марта 2014 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишган. Таъкидлаш жоизки, «Скуадра Адзурра» тўрт карра Жаҳон чемпиони (1934, 1938, 1982, 2006) ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 09:10. Ўқилди: 368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!