Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Итадияда Фаластин тарафдорлари ва полиция ўртасида йирик тўқнашув содир бўлди

Итадияда Фаластин тарафдорлари ва полиция ўртасида йирик тўқнашув содир бўлди

Италиянинг Милан шаҳрида фаластинликларнинг Ғазо секторида оммавий ўлдирилишига қарши норозилик намойишлари намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувларга олиб келди.

Reuters агентлиги хабар беришича, 60 нафар полициячи яраланган, 10 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинган.

Полиция Милан марказий вокзалида намойишчиларни тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган, дея хабар беради воқеа гувоҳи. Баъзилари қора либосда, бошқалари Фаластин байроғини ҳилпиратган намойишчилар тўқнашувлар чоғида стансия ойнасини устун билан синдириб, полицияга стул улоқтиришди.

Римда ўн минглаб одамлар иштирок этган юриш фаолларнинг "Сапиенца" университетининг факультет биносини эгаллаши билан якунланди. Денгизчилар, шунингдек, фаластинликлар билан бирдамлик учун портларни блокировка қилишди.

Венеция портида полиция намойишларни тарқатиш учун сув пуркагичлардан фойдаланган. Ишчилар Генуя, Ливорно ва Триест, Болонья, Неапол ва бошқа шаҳарлар портларида ҳам норозилик намойишлари ўтказдилар.

Олдинроқ Италиянинг 75 дан ортиқ шаҳрида Unione Sindacale di Base (USB) касаба уюшмаси томонидан Ғазо сектори аҳолиси билан бирдамлик учун уюштирилган норозилик намойишлари бўлиб ўтаётгани хабар қилинганди.

Киритилди: 08:30 23.09.2025. Ўқилди: 1048 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!