Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Истеъмол учун хавфли бўлган маҳсулотлар бракераж қилинди

Истеъмол учун хавфли бўлган маҳсулотлар бракераж қилинди

📌Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Яккасарой туман бўлими ходимлари томонидан туманда жойлашган Аския бозори савдо расталарида назорат тадбирлари олиб борилди. Тадбир давомида овқатдан заҳарланиш ҳамда ботулизм касаллигини олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатлар ўтказилди.

❗️Назорат тадбирлари давомида бозор расталарида сотилаётган уй шароитида тайёрланган 25 дона 0,5 литр ҳажмга эга тузлама маҳсулотлари номаълум шароитда тайёрланганлиги сабабли истеъмолга яроқсиз деб топилиб, тегишли тартибда бракераж қилинди. Бундан ташқари номаълум шароитда тайёрланган 8 кг қийма гўшти ва 20 кг товуқ оёқлари савдо растасидан олдирилди ва тегишли тартибда йўқ қилинди.

🔹Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан бозор ишчиларига огоҳлантириш берилди ва овқатдан заҳарланиш олдини олиш бўйича кўрсатма ҳамда тавсиялар бериб ўтилди.

Киритилди: 09:53 23.02.2024. Ўқилди: 980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!