Бугун 30 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Истанбулдан Тошкентга учган самолёт Анқара аэропортига фавқулодда қўндирилди

 Истанбулдан Тошкентга учган самолёт Анқара аэропортига фавқулодда қўндирилди

Истанбулдан Тошкентга учган самолёт Анқара аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 30 октябрь куни HY282 рейси бўйича Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида бўлган йўловчи ўзини ёмон ҳис қилган. Шу боис самолёт командири Анқара халқаро аэропортига қўнишни сўраган.

Тошкент вақти билан 10:12 да самолёт Анқара шаҳридаги аэропортга муваффақиятли равишда қўндирилган. Шундан сўнг тиббий хизматлар йўловчини рейсдан тушириб, тиббиёт муассасасига етказган.

«Тошкент вақти билан 13:20 да самолёт Анқарадан Тошкентга учиб кетди. Самолёт Тошкент халқаро аэропортига 16:10 да етиб келиши кутилмоқда», дейилади «UzAirways» хабарида.

Киритилди: Бугун 15:40. Ўқилди: 325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!