Истанбулда коррупция иши бўйича 47 нафар мансабдор шахсни ҳибсга олиш учун ордер берилди. Бу ҳақда HaberTurk хабар берди.
Телеканалнинг хабар беришича, Истанбул бош прокуратураси шаҳар маъмуриятидаги коррупцияни тергов қилиш доирасида ҳибсга олишларнинг янги тўлқини ҳақида буйруқ берди.
Маълумотларга кўра, 47 нафар гумонланувчини ҳибсга олиш учун ордер берилган, улар орасида амалдаги ва собиқ амалдорлар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, март ойи ўрталарида мухолиф сиёсатчи ва Истанбул мэри Экрем Имамоғлу коррупцияда айбланиб ҳибсга олинган эди.