Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Истанбулда Имомўғлу иши бўйича яна уч амалдор ҳибсга олинди

Истанбулда Имомўғлу иши бўйича яна уч амалдор ҳибсга олинди

Истанбул шаҳар ҳокимлиги раиси (ҳоким) Экрем Имомўғлуга нисбатан коррупция ва террорчиларни қўллаб-қувватлашда гумон қилиниб, бошланган тергов доирасида суд яна уч амалдорни ҳибсга олишга қарор қилди.

Haber Global хабар беришича, булар Шисли муниципалитети раиси Расул Эмраҳ Саҳан, Ислоҳот институти директори Меҳмет Али Чалишкан ва Истанбул муниципалитети бош котиби ўринбосари Маҳир Пўлатдир.

Мазкур шахслар қуролли террор ташкилотига ёрдам беришда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда Истанбул мери Экрем Имомўғлу ҳибсга олинган эди. У РКК террорчилик гуруҳига алоқадорлик ва тендерларни ўтказиш, фирибгарлик, шахсий маълумотларни ноқонуний қўлга киритиш, коррупция ва таҳдидлар билан товламачиликда айбланмоқда.

Киритилди: 16:36 23.03.2025. Ўқилди: 572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!