2025 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳри дунё мегаполислари орасида йўл тирбандликларида энг кўп вақт йўқотилган шаҳар сифатида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Inrix аналитик компаниясининг Global Road Traffic Index тадқиқотига таянилган ҳолда TRT Haber хабар берди.
Inrix 2025 йил январь–сентябрь ойлари давомида бутун дунё бўйлаб йўл сенсорлари ва автомобиллардан тўпланган маълумотларни 2023 ва 2024 йиллар натижалари билан таққослаган. Шундан сўнг компания шаҳарларнинг катталиги ва аҳолисига нисбатан катта йўл ҳаракати пайтида тирбандликда йўқотилган соатлар сонига кўра рейтингни шакллантирди.
Тадқиқотга кўра:
Истанбул ҳайдовчилари 2025 йилда тирбандликда 118 соат йўқотган.
Мехико ҳайдовчилари — 108 соат.
Чикаго ҳайдовчилари — 112 соат.
Индекс дунё бўйлаб 900 дан ортиқ шаҳардан йиғилган real time мобиллик маълумотларига асосланади.