Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Иссиқхона газларининг чиқарилиши чекланади

Иссиқхона газларининг чиқарилиши чекланади

“Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1073-сон, 07.07.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қонунга кўра, иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш чоралари қуйидагиларни ўз ичига олади:

🔹 давлат ҳисобини юритиш;

🔹 мақсадли кўрсаткичларни белгилаш;

🔹 иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш ва уларнинг тутиб қолинишини ошириш бўйича фаолиятни қўллаб-қувватлаш.

📝 Шунингдек, юридик шахслар, ЯТТ ва жисмоний шахслар “яшил” лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

✔️ Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган “яшил” лойиҳалар натижасида қисқартирилган иссиқхона газлари давлат томонидан тўлиқ тасарруф этилади.

🔗 "Яшил" лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар углерод бирликлари реестрига киритилади.

📃 Бундан ташқари, Қонунда “яшил” лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган “яшил” лойиҳани бажариш натижасида ҳосил бўлган углерод бирликлари верификация қилиниши кўзда тутилган.

Киритилди: 15:45 08.07.2025. Ўқилди: 766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!