Исроил Мудофаа Кучлари Теҳрон марказидаги Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК, Эрон Қуролли Кучларининг элит бўлинмаси) марказий штаб-квартирасига ҳаво ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабар берди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати ўзининг Телеграм-каналидаги баёнотида эълон қилди.
"Исроил армияси Теҳрон марказидаги бир қатор ҳужумлар доирасида ИИҚКнинг асосий штаб-квартирасига зарба берди", дейилади баёнотда.
Маълумотларга кўра, ИИҚК ушбу штаб-квартирадан турли бўлинмаларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва операцион вазиятни баҳолаш учун фойдаланган.