Эрон Америка Қўшма Штатлари раҳбари Дональд Трамп учун бир нечта "сюрприз" тайёрлаб қўйган.
Бу ҳақда Tasnim агентлиги ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.
«Трампнинг пуч ваъдаларига зид ўлароқ, Эрон яқин кунлар учун сюрпризлар тайёрлади, улар уруш натижасини янада ойдинлаштиради», — дейилади нашрда.
Агентлик манбаси, шунингдек, АҚШ Президентини «телефон ва ижтимоий тармоқларни бир четга суриб қўйишга» ҳамда осмонни ва нефть нархларини кузатиб боришга чақирди.