Исроил ҳаво кучларининг Сурия армиясининг Ливан билан чегараси яқинидаги позициясига берган зарбаси натижасида беш нафар аскар ҳалок бўлди, бир нафари яраланди. Бу ҳақда Сурия мудофаа вазирлиги маълум қилди. "Бугун тахминан соат 01.35 да Исроил қуролли кучлари Голан тепаликларидан Дамашқ вилоятидаги Кфаир Ябус қишлоғи яқинидаги Сурия-Ливан чегарасидаги ҳарбий позицияларимиздан бирига ҳужум қилди, натижада беш аскар ҳалок бўлди, яна бири яраланди" - дейилади хабарда.