Бугун 24 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроилнинг зарбаси натижасида яна бир эронлик ядро физикаси ҳалок бўлди

Исроилнинг зарбаси натижасида яна бир эронлик ядро физикаси ҳалок бўлди

Ядровий физик Муҳаммад Сиддиқ Собирий кеча тунда Эрон шимолидаги Гилон вилоятида Исроилнинг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Эрон ОАВлари хабар бермоқда.

"Олинган маълумотларга кўра, ядрочи олим Сиддиқ Собирийнинг қайнотаси уйига учта снаряд тушган", — дея хабар берди Баран минтақавий телеканали. Қайд этилишича, аввалроқ олимнинг Теҳрондаги уйига уюштирилган ҳужум натижасида унинг ўғли ҳалок бўлган, шундан сўнг физик олим Ғилондаги қайнотасига паноҳ топган.

"Қаланшаҳр" нашри олимнинг сўнгги ҳужум оқибатида ҳалок бўлганини хабар қилди.

Киритилди: 08:21 24.06.2025. Ўқилди: 733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!