Исроилнинг Ливандаги ҳаво ҳужумлари 52 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 154 киши яраланди.
Бу ҳақда NewsBreak расмий манбага таяниб хабар берди.
"Исроилнинг Бейрутнинг жанубий чеккалари ва Ливаннинг бошқа ҳудудларига зарбалари натижасида камида 52 киши ҳалок бўлди ва 154 киши яраланди", дейилади хабарда.
Хабарларга кўра, "Ҳизбуллоҳ" Исроилнинг шимолига ракеталар ва дронлар учиргач, Исроил жавобан ўқ узган.
Ливан Бош вазири Наваф Салам беш соатлик вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг уруш ва тинчлик бўйича қарор "фақат Ливан давлатининг қўлида" эканлигини айтиб, "Ҳизбуллоҳ"нинг барча фаолиятини дарҳол тақиқлашни талаб қилган.
Аввалроқ, Исроил бутун Ливан бўйлаб "Ҳизбуллоҳ" инфратузилмаси ва ходимларини нишонга олган ҳолда ҳужумлар уюштираётганини эълон қилган эди.