Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Исроилнинг Ливанга уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3700 нафардан ошди

Исроилнинг Ливанга уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3700 нафардан ошди

Сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг Ливан жанубидаги шаҳар ва қишлоқларга берган ҳаво ҳужумлари 15 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва яна 70 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда эълон қилди.

"2 март куни ҳарбий кучайиш бошланганидан бери ҳалок бўлганларнинг умумий сони 3711 кишига, ярадорлар сони эса 11483 кишига етди", дейилади баёнотда.

Тир шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларда қутқарув ишлари давом этмоқда ва кун охирига қадар ҳалок бўлганлар ва ярадорлар сони кўпайиши мумкин.

Киритилди: Бугун 09:31. Ўқилди: 227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!