Бугун 10 июль, 2026 йил, жума

O'ZB

Исроилнинг Ливанга ҳужумлари қурбонлари сони 4,3 мингдан ошди

 Исроилнинг Ливанга ҳужумлари қурбонлари сони 4,3 мингдан ошди

Исроил ва Ливан ўртасида амал қилаётган ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувларга қарамай, Исроил жанубий Ливанга зарбалар беришда давом этмоқда.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Исроилнинг 2 мартдан буён олиб бораётган ҳарбий амалиётлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 319 нафарга етган, яна 12 203 киши турли даражада жароҳат олган.

Якшанба куни ҳам мамлакат жанубига қилинган ҳужумлар давом этди. Давлатнинг NNA ахборот агентлиги маълум қилишича, Исроил дронлари Кфар-Тебнит ва Барашит аҳоли пунктларига зарба берган. Шунингдек, ушбу ҳудудларда артиллерия ва пулемётлардан ҳам ўқ узилган.

Бундан ташқари, Исроил ҳарбийлари Кунин шаҳридаги бир нечта турар жой биноларини портлатган.

Шу куни аввалроқ Юқори Набатия ҳудудида автомобилга дрон орқали берилган зарба оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган. Улар орасида ўз уйини текшириш учун келган аёл, унинг онаси ва икки нафар хорижий фуқаро ҳам бўлган.

Ҳужумлар 26 июнь куни АҚШ воситачилигида Исроил ва Ливан ўртасида имзоланган ўт очишни тўхтатиш бўйича рамкавий келишув, шунингдек, АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар доирасида Ливанга ҳам татбиқ этилиши айтилган келишувларга қарамай давом этмоқда.

Киритилди: 22:07 08.07.2026. Ўқилди: 674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!