Исроилнинг Ливандаги Баалбек шаҳрига берган зарбалари оқибатида яна камида 10 киши ҳалок бўлди.
Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил ҳаво кучларининг Ливан шарқидаги Баалбек туманидаги Макне шаҳрига берган зарбаси оқибатида олти киши ҳалок бўлган.
Вазирлик шунингдек, Исроилнинг Баалбекдаги Флавия шаҳрига уюштирган босқинида 4 киши ҳалок бўлгани, 3 киши яраланганини айтди.
Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, Байрутнинг жанубий чеккасидаги Ҳарет Хрейк ҳудудига бугун камида 12 та ҳаво ҳужуми уюштирилди.