Исроилнинг Ливан шарқидаги аҳоли пунктларини бомбалаши қурбонлари сони 47 нафарга етди, 22 нафар тинч аҳоли жароҳат олди. Бу ҳақда Баальбек-Хермел провинцияси губернатори хабар бермоқда.
Аввалроқ Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг Баальбек-Хермел минтақасидаги аҳоли пунктларига берган зарбалари натижасида дастлабки маълумотларга кўра 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлганини маълум қилганди.
"Бугун вилоятимиз учун жуда оғир кун... қурбонлар сони 47 кишига етди, 22 нафар аҳоли жароҳатланган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда", — деб ёзади Башир Ходр ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Ливан шарқида пайшанба куни Баальбек-Хермел провинциясидаги 15 та шаҳар бомбардимон қилинди, дея хабар беради фуқаролик мудофааси.