The Times of Israel нашрининг хабар беришича, тегишли буйруқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу томонидан берилган. Амалиёт натижасида “Ҳизбуллоҳ”нинг штаб бошлиғи Ҳайсам Али Табтабауий ўлдирилгани маълум қилинди.
"Табтабауий “Ҳизбуллоҳ”да бош котиб Наим Қосимдан кейинги энг таъсирли шахслардан бири ҳисобланар эди", дея қайд этади The Times of Israel.
Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, авиаҳужум Байрутнинг жанубий қисмидаги Харет-Хрейк туманидаги бинога қилинган. Ҳужум оқибатида тахминан 20 киши яраланган, икки нафар шахс ҳалок бўлган.
Каn телеканали хабарига кўра, Исроил Байрутда операция ўтказиш нияти ҳақида Қўшма Штатларни олдиндан хабардор қилган. АҚШ Ҳайсам Али Табтабауийнинг манзили ҳақида маълумот топиб берганларга 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.