Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроилнинг ҳужумидан сўнг Эронда 406 нафар одам ҳалок бўлди

Исроилнинг ҳужумидан сўнг Эронда 406 нафар одам ҳалок бўлди

Эронда Исроил ҳужумлари оқибатида камида 406 киши ҳалок бўлди, 654 киши яраланди. Бу ҳақда Associated Press нашри хабар бермоқда.

Мамлакатдаги вазиятни узоқ вақтдан бери кузатиб келаётган Эронда инсон ҳуқуқлари фаоллари гуруҳига кўра, Исроилнинг Эрондаги зарбалари оқибатида камида 406 киши ҳалок бўлган, 654 киши яраланган. Эрон ҳукумати қурбонларнинг умумий сонини ошкор қилмади, деб хабар берди Associated Press.

Аввалроқ Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот маркази раҳбари Ҳусайн Кирманпур 14-июнь кун ҳолатига кўра, 128 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар яралангани ҳақида маълум қилган эди.

Киритилди: 00:10 16.06.2025. Ўқилди: 702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!