Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроилнинг ҳужуми Эронни ядровий қурол яратишга мажбур қиладими? CNN даҳшатли таҳлил эълон қилди

Исроилнинг ҳужуми Эронни ядровий қурол яратишга мажбур қиладими? CNN даҳшатли таҳлил эълон қилди

CNN манбаларига кўра, АҚШ разведкаси баҳолашича, ўтган жума куни Исроил Эронга унинг ядровий дастурини йўқ қилиш баҳонасида ҳужум қилган пайтда, Эрон амалда ядровий қурол ишлаб чиқиш билан шуғулланмаётган эди ва бу қуролни яратиш ҳамда уни белгиланган нишонга етказиш имкониятидан камида уч йил узоқда эди.

«Эрон нафақат ядровий қурол устида фаол иш олиб бормаётган эди, балки уни яратиш ва етказиш имкониятидан ҳам ҳали уч йил узоқда эди», — дейди манбалар.

АҚШ расмийларининг фикрича, Исроилнинг ҳаво зарбалари Эроннинг ядровий дастурини фақат бир неча ойга кечиктирди. Исроил уранни бойитиш учун зарур бўлган сентрифугалар жойлашган Натанздаги муҳим объектга жиддий зарар етказди, аммо яхши мустаҳкамланган Фордўдаги иккинчи объект деярли тегилмаган ҳолда қолди.

Ҳарбий экспертлар таъкидлашича, Исроилда Фордўга зарар етказиш имкони йўқ — бу учун АҚШнинг махсус қуроллари ва ҳаводан қўллаб-қувватлаш керак бўлади.

CNN ёзишича, “АҚШ махсус хизматлари ва МАГАТЭ Исроил томонидан Эрон ядровий объектларига етказилган зарарни баҳолаётган бир пайтда, ушбу зарба Эронни шундай йўлга бурилишига мажбур қилиши мумкин, яъни АҚШ расмийлари фикрича, у ҳали амалга оширмаган — ядровий қурол яратишга уриниши мумкин.”

Киритилди: 14:52 17.06.2025. Ўқилди: 1192 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!