Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Исроилнинг Ғазога қилган навбатдаги зарбасида 100 дан зиёд инсон ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазога қилган навбатдаги зарбасида 100 дан зиёд инсон ҳалок бўлди

Ғазо соғлиқни сақлаш идораси хабар беришича, ЦАХАЛ сектор шимолида жойлашган Байт-Лоҳия қишлоғига уюштирган ҳужум натижасида 100 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган. Улар орасида болалар ҳам бор. Ўнлаб одам жабрланди.

Шифокорлар ва яқин атрофдаги Камол Aдван касалхонаси директори сўзларига кўра, муассаса ярадорлар билан тўлган. Бир кун аввал Исроил ҳарбийлари ушбу касалхонага рейд ўтказган ва қаршилик кўрсатишга уринганларни ҳибсга олган. Ғазода амалиёт бошлангандан бери 43 мингдан кўп одам қурбон бўлган, жабрланганлар сони 100 мингдан ошган.

Исроил сўнгги ҳафталарда эътиборни Ливан ва Эронга қаратган бўлса-да, Ғазо шимолидаги кенг кўламли уруш ҳам давом этиб, кетма-кет ҳаво ҳужумлари уюштирилмоқда.

Исроил томони зарбалар нишонида жангарилар эканини таъкидланиб, ХAМAС тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланишда айбланган.
Исроилнинг Ғазо шимолидаги хужуми маркази Жебалия қочқинлар қўналғасида юзлаб фаластинлик ҳалок бўлган, ўн минглаб одам уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Aввал хабар қилинганидек, портлаш оқибатида кўчирилган фаластинликлар бошпана топган Байт-Лоҳия шаҳридаги беш қаватли турар-жой иншооти вайрон бўлган. Бинода 200 га яқин одам бўлган.

Киритилди: 22:48 31.10.2024. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!