2023 йил 7-октабрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумида камида 47 035 фаластинлик ҳалок бўлди, 111 091 нафари яраланди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 24 соат ичида 60 киши ҳалок бўлгани, яна 62 кишининг жасади топилганини маълум қилди.
Аввалроқ Ғазонинг фавқулодда қутқарув агентлиги қулаган биноларнинг катта вайроналари орасидан 10 мингга яқин кўмилган жасадларни қидириш ишлари давом этаётганини маълум қилганди.