Исроилнинг Ғазо сектори шимолидаги Жабалия қочқинлар лагеридаги клиника ва масжидга уюштирган ҳужумида 13 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фаластин фуқаролик мудофааси маъмурияти вакили Маҳмуд Басал маълум қилди.
Басал, Жабалиядаги Исроил ҳужумида 13 фаластинлик ҳалок бўлганини, ярадорлар ҳам борлигини қайд этди.
Гувоҳларнинг хабар беришича, ҳужумдан сўнг кўплаб ҳалок бўлганлар ва ярадорлар Ғазо сектори шимолидаги Индонезия касалхонасига етказилган.
Қайд этилишича, тез ёрдам хонаси ярадорлар билан тўлдирилган.