Қатарнинг Al Jazeera телеканали Исроилнинг Ғазо шаҳрига берган зарбаси натижасида ўзининг тўрт нафар ходими ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Қурбонлар журналистлар Анас ал-Шариф ва Муҳаммад Крейка, шунингдек, икки оператор эди.
Таъкидланишича, улар портлаш вақтида Ал-Шифа шифохонасига кираверишда жойлашган журналистлар учун чодирда бўлган. Зарба маҳаллий вақт билан ярим тундан бироз олдин дрон ёрдамида амалга оширилган. Жами етти киши ҳалок бўлди.
Исроил армияси, ўз навбатида, Al Jazeera телеканали журналисти сифатида ўзини намоён қилган террорчи Анас аш-Шарифни йўқ қилганини маълум қилди. Ҳарбийларга кўра, у Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати бўлинмаларидан бирига раҳбарлик қилган ва “Исроил тинч аҳоли ва аскарларига ракета ҳужумлари учун жавобгар бўлган”.