Геноцид олимлари халқаро ассоциацияси (АҚШ) Исроил расмийларининг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларини геноцид деб атади.
“Исроил сиёсати ва ҳаракатлари 1948 йилда қабул қилинган Геноциднинг олдини олиш ва жазолаш Конвенцияси II моддасидаги мос келади. Хусусан, Исроил ҳарбий кучлари мактаблар, университетларни вайрон қилгани, тиббиёт ва гуманитар соҳа ходимларига атайлаб ҳужум қилгани, Ғазо секторидаги 2,3 миллион фаластинликни бир неча бор кўчишга мажбур қилгани”, - дейилади резолюция матнида.
Уюшма Исроилни Ғазо секторида фаластинликларга қарши геноцид, уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларни тўхтатишга чақирди.
Аввалроқ, Исроил ҳаво ҳужуми натижасида Ғазо сектори марказидаги Ал-Манасра қочқинлар лагери бутунлай вайрон бўлгани хабар қилинганди.