Al Jazeera хабарига кўра, ҳаво ҳужумлари асосан зич қурилган маҳаллалар ва вақтинчалик мактабларга қаратилган бўлиб, у ерларда одамлар паноҳ топган эди.
Исроил ҳукумати эълон қилишича, ҲАМАС АҚШ таклиф этган сулҳ муддатини узайтириш ва гаровдагиларни озод қилиш режасини рад этгани учун ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланган.
"Исроил зарбалари секторнинг Ғазо, Дейр-ал-Балаҳ, Хон-Юнус ва Рафаҳ шаҳарларига берилган", дея аниқлик киритди Al Jazeera.