Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида камида 11 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида камида 11 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо секторидаги бешта уйга берган зарбалари оқибатида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлди, кўплаб одамлар яраланди.

Маҳаллий манбаларга кўра, Ғазо секторининг марказий қисмидаги Дайр ал-Балоҳ шаҳридаги турар-жой биноси Исроил авиацияси томонидан урилган. Фаластинлик Салмон оиласининг уйига уюштирилган ҳужумда 4 киши ҳалок бўлди, 2 киши яраланди.

Исроилнинг учувчисиз ҳаво воситаси ҳужуми оқибатида уч киши, жумладан, бир оммавий ахборот воситалари ходими ҳалок бўлди, кўплаб одамлар жароҳатланди. Фаластин анклавининг марказий қисмидаги Завайида қишлоғидаги Шалат оиласининг уйига зарба берилди. Нусейрат қочқинлар лагеридаги бир уйга учувчисиз учоқ ёрдамида уюштирилган ҳужум оқибатида яна икки фаластинлик ҳалок бўлди, кўплари тан жароҳати олди. Нусейрат қочқинлар лагеридаги Мишмиш оиласининг уйига тунги ҳаво ҳужуми оқибатида бир аёл ҳалок бўлди.

Айни пайтда гувоҳларнинг хабар беришича, исроиллик ҳарбийлар Нусейрат қочқинлар лагерининг шарқий қисмини артиллериядан ўққа тутган.

Бундан ташқари, Исроил ҳаво кучларининг Фаластин анклавининг шимолий қисмидаги Ғазо шаҳридаги турар-жой биносига уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор.

2023 йил 7 октябрдан бери Ғазо секторида Исроил ҳужумлари қурбонлари сони 45 581 нафар фаластинлик бўлди, улардан 17 818 нафари болалар ва 12 287 нафари аёллар. Бундан ташқари, Фаластин анклавининг 108 438 нафар аҳолиси жароҳатланган.

Киритилди: 20:12 03.01.2025. Ўқилди: 586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!