Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроилнинг Ғазо секторига ҳужуми оқибатида яна бир ОАВ ходими ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо секторига ҳужуми оқибатида яна бир ОАВ ходими ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида яна бир фаластинлик оммавий ахборот воситалари ходими ҳалок бўлди.

Ғазо секторидаги матбуот хизмати хабарига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Фаластин анклавидаги турли ахборот агентликларида оператор бўлиб ишлаган оммавий ахборот воситалари ходими Омер Салоҳ ал-Дейравийнинг уйига зарба берган.

Фаластинлик оммавий ахборот воситалари ходимининг уйи Ғазо марказидаги Ал-Завайид ҳудудида бўлган. Исроил ҳужумида Дайравийнинг ўзи, шунингдек, онаси ва отаси ҳалок бўлган.

2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган оммавий ахборот воситалари ходимларининг умумий сони 202 нафарга етди.

Мурожаатда, шунингдек, Халқаро Журналистлар Федерацияси, Араб Журналистлар Федерацияси ва барча оммавий ахборот воситаларини Ғазо секторида оммавий ахборот воситалари ходимларига нисбатан содир этилаётган тизимли жиноятларни қоралашга чақирилади.

Бундан ташқари, Ғазо ҳукумати халқаро ҳамжамиятни Исроилга қарши халқаро судларда олдини олиш чораларини кўришга чақирди.

Киритилди: 19:57 03.01.2025. Ўқилди: 541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!