Исроил ҳаво кучларининг Ғазо секторининг марказий қисмидаги Нусайрат ва Ал-Мағози қочқинлар лагерьларига уюштирган зарбалари натижасида 13 нафар фаластинлик, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди, кўплаб инсонлар яраланди.
“Анадолу” агентлигининг тиббий манбаларга таяниб хабар беришича, Исроилнинг Ғазо сектори марказига уюштирган ҳаво ҳужумларидан сўнг 13 нафар ҳалок бўлган ва кўп сонли ярадорларнинг жасади Ал-Ақса шаҳидлари касалхонасига етказилган.
Соғлиқни сақлаш расмийларининг айтишича, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида болалар ва аёллар ҳам бор. Гувоҳларнинг айтишича, Исроил жанговар самолётлари Нусайрат ва Ал-Мағози қочқинлар лагерьларидаги иккита уйга ҳаво ҳужуми уюштирган ва вайронагарчилик ва катта зарарга сабаб бўлган.
Гувоҳларнинг ҳам қайд этишича, қутқарув хизматлари ва тиббиёт гуруҳлари бедарак йўқолганларни қидириш учун вайроналар остидан қидириш ишларини давом эттирмоқда.