26 июнь куни эрталаб Исроил армияси томонидан Ғаза секторига қилинган ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 21 фаластинлик ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида болалар ва гуманитар ёрдам кутаётган тинч аҳоли вакиллари ҳам бор.
Беморларни қабул қилган шифохоналар манбаларига кўра, Шайх Ридвон маҳалласида жойлашган «Амр бин ал-Ас» мактаби Исроил авиацияси томонидан бомбардимон қилинган. У ерда вақтинча жойлаштирилган кўчирилган аҳоли бор эди. Ҳужум натижасида 9 киши ҳалок бўлди.
Шунингдек, Ғазанинг марказий қисмидаги Нецарим гуманитар коридори яқинида, ёрдам кутаётган фуқароларга ҳам ҳужум қилинди. Ушбу ҳодисада 3 фаластинлик нобуд бўлди.