Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти "кунлар эмас, ҳафталар" давом этиши мумкин ва АҚШ маъмуриятининг сўзсиз розилиги билан амалга оширилмоқда.
Бу ҳақда Оқ уйдаги ва Исроил расмийларидаги манбаларга таяниб, CNN телеканали маълум қилди.
CNN маълумотларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ёпиқ муҳокамалар чоғида операциянинг кутилаётган давомийлигига эътироз билдирмаган. Оқ уй вакили Америка томони Исроилнинг режаларидан хабардор эканлигини ва уларни сўзсиз қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.